Устозни хотирлаб
- Written by Administrator
- Category: Хабарлар
- Hits: 1636

Германиянинг элчиси шайх ҳазратларининг хонадонига ташриф буюрди
Германиянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Найтҳарт Ҳёфер-Виссинг фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг хонадонларига яна бир бор ташриф буюриб, меҳмон бўлди. Элчи жаноблари хонадон аҳли билан суҳбатда устозимиз шайх ҳазратларини эслаб, бу улкан жудолик муносабати билан оила аҳлига ҳамдардлик билдирди. Суҳбат давомида жаноб Найтҳарт Ҳёфер-Виссинг шайх ҳазратларининг дунё аҳлига Ислом динининг асл қиёфасини, мусулмон инсоннинг асл сиймосини танитишда қилган буюк хизматлари ҳақида сўзлади.
Суҳбат сўнгида Исмоил Муҳаммад Содиқ меҳмонга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига бўлган ҳурмат-эътибор учун ташаккур айтиб, ташриф учун миннатдорчилик билдирди.
Муҳтарам меҳмонимиз келгусида яна учрашиш ниятини билдириб, хайрлашиб, жўнаб кетди.