Янгиликлар


14.01 – Россияда тамаки маҳсулотларини сотиш ман қилиниши мумкин

  • Written by Administrator
  • Category: Хабарлар
  • Hits: 1774

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги тамаки сотиш ва истеъмол қилишни тақиқлаш таклифи билан чиқди. Бу тақиқ Россиянинг барча ҳудудида 2033 – йилда амалда қўлланилиши режалаштирилган.

Бу тақиқ 2015 йилдан кейин туғулган кишиларга таалуқли бўлиб, ушбу йилда ва ундан кейин туғулган шахслар тамаки истеъмол қилса маъмурий жавобгарликка тортилади.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ҳисоботида «Агар бу тақиқ амалга ошса Россияда тамаки истеъмоли 25% га камаяди», деб такидлаб ўтган.

Шуни эслатиб ўтиш керакки,  коммунал квартираларда, хусусий ва давлат корхоналарида, жамоат транспорти бекатларида, хусусий ва давлат транспортида ва жамоат жойларида тамаки чакиш тамаки истеъмолини тақиқлаш дастурига киритилган.

 

 

 

14.01 - Ингушетия аэропортида янги масжид

  • Written by Administrator
  • Category: Хабарлар
  • Hits: 1602

Ингушетия пойтахти Магас шаҳридаги халқаро аэропорт олдида катта масжид қад ростлади. Ярим йил ичида қуриб битказилган масжид бир вақтнинг ўзида 140 та намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

Айни пайтда ушбу масжид аэропортлардаги масжидлар орасидаги энг катта масжидлардан бири ҳисобланади.

Масжид январ ойининг охирида тўлалигича ишга тушади.

 

 

12.01 - АҚШ армиясида ҳижоб форма шаклига киритилди

  • Written by Administrator
  • Category: Хабарлар
  • Hits: 1486

Энди АҚШ ҳарбий тизимида ишлаётган муслималар ҳеч қанақа тўсиқсиз ва қаршиликсиз ҳижоб ўраб юришлари мумкин. Уларнинг дини шуни тақозо қилса, ҳукуматнинг ҳеч қандай қаршилиги йўқ, деб айтди АҚШ қуролли кучлар қўмондони.

Read more: 12.01 - АҚШ армиясида ҳижоб форма шаклига киритилди

12.01 -  Кот-д’ Ивуар давлатида масжидлар сони ошди

  • Written by Administrator
  • Category: Хабарлар
  • Hits: 2013

«Исломий меросни тиклаш» халқаро ташкилоти Кот-д’ Ивуар давлатининг турли вилоятларида учта масжид қуриб берди. Ташкилот раҳбари «Ушбу масжидларни қуриш ташкилотнинг махсус лойиҳаси доирасидаги амаллар бўлиб,

Read more: 12.01 -  Кот-д’ Ивуар давлатида масжидлар сони ошди