Янгиликлар


11.01 – Ўзбекистонда 2016 йилда энг кўп сотилган китоблар

  • Written by Administrator
  • Category: Хабарлар
  • Hits: 9627

“Kitob olami” маънавий-маърифий савдо мажмуаси 2016 йилда жанрлар бўйича Ўзбекистонда энг кўп сотилган китоблар рейтингини тақдим этди.Унга кўра Маънавий-маърифий адабиётлар йўналишида  биринчи ўрин Тоҳир Малик асарлари (“Меҳмон туйғулар”, “Одамийлик мулки”)га берилди. Иккинчи ўриндан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Руҳий тарбия” асари жой олган бўлса, учинчи поғона Кайковуснинг “Қобуснома” асарига берилди.

11.01 – Гана: қуръондан бошқа ҳамма нарса ёнди

  • Written by Administrator
  • Category: Хабарлар
  • Hits: 3688

 Гана давлатининг Сака Андй шаҳридаги хонадонлардан бирида ўт кетиб, катта ёнғин содир бўлди. Уйдаги барча нарсалар ёниб кулга айланди, фақатгина Қуръон ёнмаган.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, худди шу воқеа бундан бир неча кун олдин Озарбайжонда ҳам бўлган эди. Бу ҳолатни кўрган бир неча насронийлар Ислом дини билан қизиқиб, уни ўрганишга киришди.

10.01 – Ҳаж мавсумида зиёратчилар сони оширилиши кутилмоқда

  • Written by Info.islom.uz
  • Category: Хабарлар
  • Hits: 2481

Ҳаж мавсумида зиёратчилар сони оширилиши кутилмоқда

Саудия Арабистони жорий йилда ҳаж мавсумида зиёратчилар сонини 2,6 млн кишига ошириш бўйича чоралар қабул қилмоқчи. Бу ўтган йилгига нисбатан 800 минг зиёратчи кўп демакдир.

Read more: 10.01 – Ҳаж мавсумида зиёратчилар сони оширилиши кутилмоқда

09.01 – Канада: мусулмонлар бошпанасизларни тўйдирмоқда

  • Written by Administrator
  • Category: Хабарлар
  • Hits: 6559

Канаданинг Монреал шаҳрида жойлашган ресторанлардан бирида муҳтожларга бепул овқат тарқатиш йўлга қўйилган.

Келиб чиқиши Ироқ ва Тунислик бўлган рестаран эгаларига ким мен муҳтожман қорним оч, деб келса ҳеч қанақа савол жавобсиз сендвич ёки хоҳлаган овқатидан бир тавоқ тайёрлаб беришади.

 Бу хайрия тадбири ресторанда уч ойдан бери давом этмоқда. Ресторан эгалари бу ишини «Биз Қуръонда баён этилган таълимотга амал қилмоқдамиз. Зеро Аллоҳ муҳтожларга таом улашишга амр қилган», деб изоҳ беришди.