Янгиликлар


17.01 – Америкалик талаба қизлар ҳижоб ўради

Америка университетларидан бирида муслима талабаларни қўллаб қувватлаш мақсадида бошқа дин вакили бўлган талаба қизлар дарсга ҳижоб ўраб келишмоқда.

«Мана уч ҳафтадирки, қизлар ўз муслима дугоналарини қўллаб қувватлаш мақсадида дарсларга ўранган ҳолда келишмоқда. Бу ишлари билан улар Университет раҳбариятига муслима қизларга нисбатан турли хил тазйиқларни тўхтатишларини талаб қилишмоқда», дейди Университет ходимларидан бири.

Ушбу бағрикенглик тадбирида иштирок этаётган Сандра Сассер исмли насроний талаба қиз ўзининг бу ҳатти ҳаракатини: «Биз мусулмонлар билан умумий бир жамоамиз ва мен уларнинг эътиқодини ҳурмат қиламан», дея изоҳ берди.