Дунёнинг 75 та давлати Исроилдан Фаластин ерларини озод қилишга чақиришди

Дунёнинг 75 та давлати Исроилдан Фаластин ерларини озод қилишга чақиришди

Дунёнинг 75 та давлати Исроилдан Фаластин ерларини озод қилишга чақиришди

Дунёнинг 75 та мамлакати ва ташкилотларининг намояндаларини Парижда йиғган анжуман  қатнашчилари мустақил Фаластин давлатини тузишга чақиришди. REGNUM ахборот агентлигининг хабар беришича, мазкур анжуман иштирокчилари “Исроил билан тинчликда бирга бўлиши” керак бўлган Фаластин давлатини ташкил қилишга чақиришди.

Ушбу талабни амалга ошириш учун исроилликлар 1967 йилда босиб олинган Фаластин ерларини озод қилиши лозим. Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйронинг таъкидлашича, бугунга келиб Яқин Шарқ масаласи бўйича олиб борилаётган тинчлик йўлидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Бунинг асосий сабаби исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги бевосита мулоқотнинг йўқлигидир. “Аммо айнан шу сабабдан мазкур можаронинг икки томонлари ўртасидаги тўғридан тўғри музокараларнинг қайта тиклашга турки бериш имкониятларини ўрганиш учун 70 та мамлакатнинг вакиллари бир жойга йиғилдилар”, деди вазир.

Таъкидлаш лозимки, Исроил ва Фаластин вакиллари ушбу анжуманда иштирок этмадилар. Россия Ташқи ишлар вазирлиги намояндалари ушбу анжуман қарорини қўллаб қувватланганликларини билдиришди. Мазкур анжуманда АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳам қатнашди. Ўтган йилнинг 23 декабрида БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги овоз беришда АҚШ вакилларининг овоз бермаганликлари натижасида ушбу Кенгаш Исроилга Фаластин ерлари ҳудудида янги яшаш жойларини қуришни ман қилади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, “Йиғи Девори”, Ибодатхона тоғи ва Эски шаҳар жойларини ўз ичига олган  Шарқий Қуддус ҳам 1967 йилда босиб олинган эди. Шунга кўра дунё оммаси томонидан бу ерлар “босиб олинган ҳудудлар” деб ҳисобланади. Исроилликларнинг 50 йиллик даврдаги бу тортиб олинган ҳудудларни ўз қўлида ушлаб туриши натижасида, бу ерларда 600 мингдан ортиқ яҳудийлар жойлашиб олди.

info-islam.ru

back to top