Қатар инқирози

Қатар инқирози

Яқин Шарқда ҳодисалар космик тезликда ривожланмоқда. Бир кечада ҳамма нарса тубдан ўзгариши мумкин. Дўстона ва душман бўлган давлатларнинг қарашлари ҳам тез-тез ўзгариб турмоқда. Фақат қуллик қолаяпти.

Кўрсатма ёки буйруққа итоат қилиб бутун давлатлар уюшиб, бировларга қарши иттифоқлар тузишмоқда. Бир-бирлари билан жанжаллашмоқда. Тасаввур қилинг, Исломга ва мусулмонларга қарши урушни “Ислом ва мусулмонлар учун” уруш деб талқин қилиши мумкин. Нефть ва газ олиб, эвазига кимгадир ҳукумат инъом этишса, қайсидир режимни эса қўллаб-қувватлашни таъминлаб берадилар. Глобал кучлар сиёсий кўмаклашишига режимлар миллиардларни сарфлашмоқда. Яқин Шарқнинг нефти, гази, халқининг ғурури ва қадр-қиммати шу кучларнинг оёғи остида.

Бу ҳудуд АҚШ ва Британия қарамоғида. Улар қарор қабул қилишида минтақадаги халқлар ва мамлакатлар тақдирини ҳал қилишади. Қайси давлатда халқ ва зиёлилар зулмдан халос бўлишга заррача ҳаракат қилишлари билан, у ерда инқилоб бўлади, фуқаролар уруши юзага келади. Уларни жисмонан мустамлакага айлантиришади, азоблантиришади ва вайрон қилишади. 

Фақатгина Яқин Шарқни қул қилиш режаси ўзгармас равишда қолмоқда.  Яқин Шарқдаги ҳолат тобора қизиб бормоқда. Қатар инқирози бу Эрон – Саудия урушининг илк белгиси. Буларнинг ҳаммаси “Катта Яқин Шарқ” режасининг бир қисмидир. Бу режага ҳамма давлатлар кирган, у бутун мусулмон дунёсини қамраб олади. Туркия, Эрон, Покистон то Индонезиягача… Қайси бири Америкага дўсту, қайси бири душман, бу аҳамиятли эмас, ҳамма давлатлар учун ишлаб чиқилган режа мавжуд. Босқинчиликка ҳамма дучор бўлаяпти – АҚШ иттифоқлари ва мусулмон дунёсидаги душманлар ҳам.

Ғарбнинг режасига кўра, мусулмон дунёсининг барча давлатлари ер юзидан йўқолиши керак, ўрнига эса бир-бирига душман бўлган майда шаҳар – давлатлар пайдо бўлиши керак. Бунда уларни бошқариш ва улардан фойдаланиш осон бўлади.

Қатар инқирози қисқа фурсатда Сурия урушини аҳамиятсиз қилиб қўйди. Энди халқаро ҳамжиятнинг эътибори кўрфазга, бадавлат Қатарга қаратилган. Бу АҚШнинг янги президенти ижросидаги Американинг илк  фитнасидир. Дональд Трампнинг Ар-Риёдга қилган биринчи сафарида араб шайхларига кичкина, лекин жуда бой ва такаббур Қатарни қуршовга олиш буюрилган эди. Бир кунда араб монархлари Қатардан юз ўгиришди. Уни “сотқин” деб эълон қилиб, у билан барча алоқаларни узишди. Кетидан Эрон ИШИД томонидан уюштирилган террористик ҳужум билан тўқнашди. Эрон парламенти ва Хомейни мақбарасида отишмалар бўлиб отди.

Бу мусулмон давлатлари орасидаги можарони бошлаш бўйича махсус хизматларнинг тадбиридир. Ушбу терактлар орқали Эронни Саудия Арабистон ва бошқа араб давлатлар билан очиқдан очиқ тўқнаштиришмоқчи. ИШИДнинг Эронга ҳамла қилиши биринчи марта содир этилмоқда. Исроил ва Эронга ҳеч қачон бостирмаган бу террористик ташкилот тўсатдан Теҳронда хунрезликни ташкил этди.

Саҳнада шу каби ҳужумларга оид ҳали кўплаб гуруҳлар пайдо бўлади. Буларни кўрганмиз. АҚШ худди шундай Қурдистон ишчи партияси, Гулен гуруҳи ва бошқа террористик гуруҳлар орқали Туркияни заифлашишига ва ривожланишини тўхтатишга ҳаракат қилишган ва қилишмоқда. Ҳозирда эса Эрон ва араб дунёсини тўқнаштириш мақсадида ўнлаб террористик ташкилотларни муомалага чиқаради. Бу мусулмон оқимлари орасида можарони юзага келтириш учун аҳамияти катта.

АҚШ Эронга қарши илк қадам босди ва Саудия Арабистонни Эронни уруш орқали вайрон этиш муҳимлигига ишонтирди. Қатарни изза қилинишига сабаб – у Эронга қарши коалицияга аъзо бўлишдан бош тортгани билан боғлиқ.

Бундан ҳам катта терактлар бўлиши тахмин этилмоқда. Саудитлар Қатарга, ҳаттоки қўшин киритиши мумкин, деган тахмин ҳам йўқ эмас. Ана шунда уруш бошланади. Бу катта уруш бўлади. Ҳодисаларнинг ривожланиши Саудия Арабистон ўзи билмаган ҳолда АҚШнинг қопқонига кириб қолганини исботлайди.

Охирги йилларда вақти-вақти билан Яқин Шарқда катта урушга тайёргарлик кетаётгани, муқаддас ерларга хавф қадамма-қадам яқинлашаётгани ҳақида ёзиб келинган. Танклар Маккага етиб келмагунча ҳали кўп нарсаларни қилса бўлади. Бу Американинг танклари бўладими ёки Эронникими. Маккага тушган ракеталар Американики бўладими ёки Эронникими. Эрон – Саудия урушини тайёрлаётганлар катта портлатишни қўзғатиш учун Қатарни детонатор сифатида ишлатишни режалаштирмоқда.

Энг даҳшатлиси, мусулмон оламини ер билан яксон қилишни бажарувчилари сифатида шу миллатни аъзоларини танлашганидир.

Юқорига