Араб дунёсидаги можаролар моҳияти: нефть ва триллионлар – сиёсатшунос фикри

Араб дунёсидаги можаролар моҳияти: нефть ва триллионлар – сиёсатшунос фикри

Инновацион ривожланиш институти ислом тадқиқотлари марказининг раҳбари Кирилл Семеновга Ямандаги вазиятни шарҳлай туриб, Қатар инқирози Саудия билан Амирликлар ўртасидаги зиддиятларнинг кўпини яширин ҳолатда қолдирди, дея хабар беради Yenicag.Ru.

“Саудия Арабистони ва БАА раҳбарлигидаги коалициянинг Ямандаги операцияси боши берк кўчага кириб қолганига анча бўлди. Коалиция 2015 йил кузидан бери бирорта сезиларли ютуққу эришгани йўқ. Шу билан бирга, у ердаги эришилган барча салмоқли ютуқлар БАА ва унинг Жанубий Ямандаги гумашталари сай-ҳаракати билан амалга ошган ҳамда бунга Саудия қўшинларининг алоқаси йўқ” – дея қайд этди эксперт.
Шунингдек, сиёсатшуноснинг таъкидлашича, коалициянинг бу йил эришган сўнгги йирик ютуғи – Мохани қўлга олиш бўлиб, унда ҳам асосан амирликларнинг роли ҳал қилувчи бўлган, ҳолбуки саудлар ўзларининг “Олтин найза” операциясини ўтказишда ўз секторидаги Ҳарад ва Миди шаҳарлари олдидаги плацдармни кенгайтиришни эплай олмадилар. Мазкур операция натижасида Солиҳ-Ҳутий альянсини соҳилдан суриб ташлаш ҳамда Яманнинг шимолидаги энг йирик Ҳудайда бандаргоҳи устидан назорат ўрнатиш режалаштирилганди.
“Айнан ушбу стратегик манзил устидан назорат ўрнатиш имконияти Абу Дабини “Олтин найза” операциясига қўшилишга ундади. Ниятлар амалга ошганда, БАА Яманнинг барча йирик бандаргоҳлари устидан назорат ўрнатиб оларди. Ҳолбуки, Адан, Ал-Муқала ва Моҳа амирликлар қўлига ўтиб бўлган. Демак, “Олтин найза” операциясининг тутилиб қолиши (ёки тўла тўхтатилиши) Ар-Риёднинг Ҳудайда Бирлашган Араб Амирликклари қўлига ўтиб кетиши мумкинлиги ва натижада Амирликларнинг Ямандаги позицияси кучайиб кетиши борасидаги хавотирларига боғлиқ бўлиши мумкин”, – дея таъкидлаб ўтди у.
Эксперт, шунингдек, БАА Мохага ҳужум қилиш билан бирга Адан аэропортининг саудияпараст президент Ҳодий бошқараётган кучларга ўтишига қаршилик кўрсатган ҳамда моҳиятан амирлик гумаштаси бўлган жанубий яманлик сепаратистлар позициясининг кучайишига кўмак берган.
“БАА ҳомийлиги остида Жанубий Яманда Ҳодий ва Солиҳ-Ҳутий альянсига Ҳодий томонидан лавозимидан четлаштирилган Адан губернатори Айдарус аз-Зубайдий бошчилигида альтернатив ҳукумат тузилди. Бундан ташқари, БАА ўзлари учун манфаатли бўлмаган ҳудудларда Солиҳ-Ҳутий альянсига қарши операциялар ўтказишдан бош тортмоқдалар, бунга Ҳудайда мисол бўла олади, амирликлар у ерда ўз назоратини ўрнатгани шошилмади. Шу билан бирга, Абу Дабидагилар А.А. Солиҳнинг иқтидорга қайтишига қарши бўлмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Муаммо ҳуситларнинг таъсир доирасини камайтиришда, холос. Бироқ шу ҳолатда ҳам БАА учун ҳуситлар ҳамда Саудия Арабистони ва Ҳодий таянаётган Ал-Ислоҳ партияси ўртасида фарқ йўқ, ваҳоланки, Ислоҳ ўзини Мусулмон Биродарлигининг яман фракцияси сифатида намоён этади. БАА Ал-Ислоҳни террористик ташкилот дея таснифлади ҳамда Адандаги фаолиятини тақиқлаб қўйди”, – дея қўшиб қўйди у.
Семенов таъкидлашича, Саудия Арабистони Қироллиги бунақа вазиятда Яман инқирозининг ечими йўлларини тинч йўл билан тартибга солишга мажбур бўлади.
“Агар коалиция у ерда ютуққа эришаётган бўлса, бу ютуқлар БАА позицияларини кучайтиради ва унинг ҳисобига ёзилаверади. Бу ҳолат Солиҳ-Ҳутий альянсини заррача заифлаштираётгани йўқ, улар саудияпараст кучларнинг ҳужумларини муваффақият ила даф қилишмоқда ва Саудия Арабистони Қироллиги ҳудудида рейдлар ўтказмоқда”, – деди у.
Амирликлар сиёсати ҳақида сўз юрита туриб таҳлилчи БАА амалда Бобул-Мандаб бўғозидаги Сокотра ва Перим ороллари устидан назорат ўрнатиб олганини айтди. Бу билан БАА Эритреянинг Асаба ва Сомалининг Барбарида ўзининг эшелонлашган базалар тизимини яратиб, Европага йўналган углеводород юкларининг улкан қисми ўтаётган стратегик артерия Бобул-Мандабни назорат қилиш имкониятини қўлга киритди.
“Шундай қилиб, Саудия Арабистони Қироллиги ва БАА битта коалицияда бўлсалар ҳам, уларнинг мақсадлари мутлақо бошқа ва БААнинг прагматизми Саудия Арабистони Қироллиги популизмидан устун келмоқда, БАА вазиятдан фойдаланиб Яманга кириб олди. Қатар инқирози кўп жиҳатлардан саудия – амирликлар зиддиятларини қандайдир хаспўшлаган бўлиши ҳам мумкин, бироқ бу эртами-кечми намоён бўлиши муқаррар. Қатардан фарқли ўлароқ реал ҳарбий салоҳиятга эга бўлган БАА АР-Риёд гегемониясига жиддий таҳдид қилиши мумкин ва буни Саудия Арабистони Қироллигидагилар тушунадилар, шунинг учун ўзининг энг яқин иттифоқдоши саналган БАА билан тортишмасликка ҳамда янги можароларни юзага келтирмасликка ҳаракат қиладилар”, – дея хулосалади у.


Мадина Муҳаммад таржимаси

Юқорига