Logo
Print this page

Бу ишлардан қайтарганлар (6-қисм)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишлардан қайтарганлар 
ОВҚАТЛАНИШДАГИ ҚАЙТАРИҚЛАР (6-қисм)


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларига қадар хонтахтада овқатланмадилар ва юмшоқ нон тановул қилмадилар» (Бухорий ривояти).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар жанги кунида хонаки эшак, хачир, озиқ тишли йиртқич ҳайвонлар ва чангак тирноқли (йиртқич) қушлар гўштини истеъмол қилишдан қайтардилар» (Бухорий ва Термизий ривояти).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга от гўштини едирдилар ва эшак гўштини ейишдан қайтардилар» (Термизий ривояти). 
 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабир (алоэ) каби заҳарли гиёҳларни кўп истеъмол қилиб, хоҳ инсон, хоҳ ҳайвонларнинг ўлиб кетишини ман этганлар (Абу Довуд ривояти).

Жибилла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Мадинада бир гуруҳ ироқликлар орасида эдик. Ибн Зубайр бизни хурмо билан меҳмон қилаётган эди. Шу аснода Ибн Умар ёнимиздан ўтиб кетаётиб: «Расулуллоҳ жуфтлаб ейишдан қайтарганлар, аммо бунга эгаси рухсат этса – жоиздир», дедилар» (Бухорий ривояти).
 
Ибн Имрон ривоят қилади: «Пайғамбар алайҳиссалом Хайбар куни саримсоқ пиёз ва эшак гўшти ейишдан қайтардилар» (Бухорий ривояти).
 
Зуҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қозиқ тишли барча ҳайвонлар (шер, бўри, тулки, айиқ, йўлбарс, фил, маймун ва бошқалар) гўштини ейишдан қайтардилар» (Бухорий ривояти).

Latest from Administrator

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика