«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!» (Видео)

«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!»

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни башарият ичидан Ўзига ҳабиб этиб танлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Умматлари учун маҳбуб ва мушфиқ Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин!

Батафсил...

«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!»

«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!»

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни башарият ичидан Ўзига ҳабиб этиб танлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Умматлари учун маҳбуб ва мушфиқ Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин!

Батафсил...

Абдулла Орипов: Шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари юз-икки юз йилда бир келадиган инсонлардан эдилар

Жорий йилнинг 30 июл шанба куни «Ҳилол нашр» матбаасига Ўзбекистон қаҳрамони, улуғ халқ шоири Абдулла Орипов жаноблари ташриф буюрди. У киши суҳбат асносида Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳни хотирлаш, у киши асос солган нашрёт ва унинг ходимлари билан яқиндан танишиш ҳамда Ҳазрат қолдирган бой илмий мероснинг халқимиз қўлига қай кўламда етиб бораётгани ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди.

Батафсил...

Ибрат сафари ёхуд Корея сафари таассуротлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Муҳаммад Мустафога салавотлар бўлсин!
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг нияти амалидан яхшидир», деганлар. Бу пурҳикмат сўзнинг маъноларидан бири шуки, киши бир яхшиликни ният қилса-ю, нияти холис бўлса, унинг натижаси ўша киши амалга ошириши мумкин бўлган даражадан ҳам юқори бўлади, шу боис бу ният амалдан ҳам яхши саналади.

Батафсил...

"Исломга бағишланган умр" ва "Муфассал тажвид" китобларининг тақдимоти

Бугун 4 июн куни "Исломга бағишланган умр" ва "Муфассал тажвид" китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Батафсил...

«Ҳилол нашр» Кореяда

2016 йил 28 май куни Кореяда «Air one» ширкати ходимлари ва ўзбек мухлислар Ўзбекистондан борган «Ҳилол нашр» нашриёти гуруҳини қизғин кутиб олдилар.

Батафсил...

«Ҳилол-нашр»да янги китоб ва дисклар тақдимоти бўлиб ўтди

«Ҳилол-нашр» нашриётида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг«Зикр аҳлидан сўранг» туркумидаги китобларининг бешинчи жузи ҳамда 5 та дискдан иборат «Анбиёлар қиссаси» номли видео-суҳбатлари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматов, Нурииймон Абулҳасан, Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф, Исмоил Муҳаммад Содиқ, Эркин Малик ва бошқа аҳли илмлар, китоб ихлосмандлари иштирок этди.

Батафсил...

"Islom.uz-1437" танлови бошланди

Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!
«…Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар». 
(«Мутоффифун» сураси, 26-оят)

Бандаларини икки дунё саодати йўлида, хайрли амалларда мусобақалашишга тарғиб қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У Зотнинг жалоли ва азаматига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
Бахтиёр умматларига Аллоҳнинг дини ва каломини етказиб, рушду ҳидоят йўлини шахсий ибрат қилиб кўрсатган Пайғамбаримиз ҳазрати Росулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин!
Порталимизнинг азиз мухлислари!

Батафсил...

Фасоҳат мулкининг султони

Улуғ бобомиз Алишер Навоий ва у кишига ўхшаш мумтоз адабиётимиз намояндаларининг асарлари қанча кўп ўрганилса, шунча оз. Зеро, уларнинг асарлари битмас-туганмас зиё манбаидир. Шуларни эътиборга олган ҳолда Ислом.Уз портали ҳазрати Навоий раҳматуллоҳи алайҳга бағишланган давра суҳбатини ташкил қилди. Давра суҳбатида Тошкент шаҳар бош имоми Анвар қори Турсунов ҳамда ёш навоийшунос олимлар Ҳасанжон ва Ҳусайнжон Абдулмажидовлар иштирок этишди.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш