«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!» (фотолавҳалар)

«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!» (фотолавҳалар)

«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!»

Муҳаммад алайҳиссаломни Ўзига ҳабиб этиб танлаган, оламларга раҳмат айлаган, пайғамбарларнинг афзали этиб сайлаган Роббимиз Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин!
Икки олам сарвари, нубувват осмонининг шамси анвари, ҳақиқатлар меҳвари, охир замон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва салавотларимиз бўлсин!

Ислом фидокорлари, уммат ифтихорлари фусункорлари, башарият ахёрлари, Расулуллоҳнинг дўсту ёрлари ‒ олу асҳобларига Аллоҳнинг ризоси ва раҳмати бўлсин!

Бугун «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасида «Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!» шиори остидаги навбатдаги илмий-маърифий мавлид анжумани бўлиб ўтди.
Анжуман Қуръони карим тиловати ва дуолар билан бошлангач, «Мирза Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддин анжуман ташкилотчилари, қатнашчилари ва меҳмонларни табриклаб, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилавий тотувликдаги ибратлари мавзусида маъруза қилдилар.
Маърузадан сўнг юртимизнинг машҳур, пешқадам қорилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббат ва таъзим ила йўғрилган нашидалардан ижро этиб, мажлисга ўзгача шукуҳ файз бахш этдилар.
Шундан сўнг ушбу нашидалардаги маънога уйғун равишда arabic.uz сайти ходими, «Гранд таълим» ўқув марказининг мударриси Анвар Аҳмад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат, у зотни кўришга иштиёқ ҳамда у зотни таниш, маърифат ҳосил қилишнинг аҳамияти ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
Суҳбатдан сўнг «Минор» жомеъ масжиди имом ноиби Абдулбосит қори Бадриддин «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси томонидан ўқилган хатми Қуръонни ниҳоясига етказиб бердилар. Анжуман «Тинчлик» жомеъ масжиди имом-хатиби Алишер Дўнгбоевнинг хатми Қуръон дуоси билан якунланди.

Юқорига