Ҳажга боролмаганлар учун тавсия

Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди

Мусибатлар: синовми ёки жазо?

Инсонларга ўзи нима бўлди?

Янгиликлар


18.11 - Венедик мактабларида муҳожир мусулмон болалари синфдошларидан азият чекмоқдалар

 

Италиянинг Венедик шаҳридаги бошланғич мактаблардан бирининг ўқувчиси ўз синфдоши бўлган муҳожир муслима қизга нисбатан адоватини изҳор қилиб, унинг суратини чизди.

Суратда бошига ниқоб кийгизилган ҳамда қўлида қурол кўтарган қиз акс эттирилган.

Италия маҳаллий газетаси ўзида адоватни акс эттирадиган бундай хабарни  қоралаб чиқди.

«Бу борада боланинг айби йўқ. Асосий айбдор мусулмонлар ҳақида нотўғри хабар тарқатаётган ОАВлари ҳамда унинг атрофидаги баъзи бир ғаламис шахслардир. Чунки улар нафақат ёшлар ўртасида, катталар орасида ҳам мусулмонларни ёмон отлиққа чиқариб, уларни мусулмонлардан хавсирайдиган руҳда тарбияламоқдалар», деб таъкидлади 40 йил давомида болаларга таълим бериб келган ўқитувчи.