Нақадар ажойиб дин!

Нақадар ажойиб дин!

Салоҳиддин Айюбий фатҳ қилинган Қуддус шариф кўчаларидан ўтиб кетаётган эди, бўйнига катта тилла хоч осиб олган бир чол уни тўхтатди. 

Батафсил...

Каъбанинг сиз ҳали кўрмаган 10 тасвири

Каъбанинг сиз ҳали кўрмаган 10 тасвири

Масжид ал-Ҳаромнинг қуш учадиган баландликдан олинган тасвири (1877 йил).

Батафсил...

Бруней Доруссалом султонлигида жамоат жойларида янги йил байрамини нишонлаш тақиқлаб қўйилди

Бруней Доруссалам султонлигида жамоат жойларида янги йил байрамини нишонлаш тақиқлаб қўйилди. Христиан динига мансуб одамлар байрамни ўз уйларида нишонлашларига рухсат берилди. Шунга қарамай жамоат жойларида байрам намойишлари кузатилса, у холда конун бузганликда айибланиб,

Батафсил...

Мусулмонлар бўлмаса, дунё қандай бўлар эди?

Мусулмонлар бўлмаса, дунё қандай бўлар эди?

Ҳозирги кунда исламофобия бутун дунёга тарқалиб кетгани ҳеч кимга сир эмас. Сурия ҳукумати эса нечанчи марта Пальмирани яна қўлдан бой берди. Энди ИШИД бу қадимий шаҳарни умуман ер билан яксон қилиб ташласа керак. Ҳа, оқу қорани ажратмай, мусулмонларни кўргани кўзим йўқ дейиш осон. Айниқса, насроний мамлакатда яшаб, дунёни фақат телевизор орқали кўраётган бўлсангиз.

Батафсил...

Черков масжидга айлантирилади

Черков масжидга айлантирилади

Американинг Коннектикут штатидаги қадимий насроний жамоалардан бири ўзининг қадимий черковини мусулмон ташкилотлардан бирига сотадиган бўлди. Wall Street Journal Бирлашган конгрегацион черковга тегишли бўлган, 1920-йилларда қурилган бу қўҳна меъморий иншоот Брижпорт мусулмонлари диний идораси томонидан бир миллион долларга сотиб олинди, деб хабар беради.

Батафсил...

Аҳли китоблар мусулмонларни қўллаб-қувватламоқда

Аҳли китоблар мусулмонларни қўллаб-қувватламоқда

Насроний ва яҳудийлар масжидга шиорлар кўтариб келишди. Қандай шиорлар дейсизми?
Ўтган жума куни 300 киши Американинг Остин шаҳридаги масжид олдига тўпланишди. Аммо улар исломофобия руҳидаги норозилик намойиши учун эмас, балки мусулмонларни жамиятдаги баъзи нафратомуз кайфиятлардан ҳимоя қилиш учун келишган экан.

Батафсил...

Афинада илк расмий масжид

Афинада илк расмий масжид

Грециянинг пойтахти Афина бугунгача Европада бирорта расмий масжиди бўлмаган ягона шаҳар бўлиб келаётган эди. Бир неча йиллардан бери намоз ўқиш учун ҳали ертўлаларда, ҳали ташландиқ уйларда сарсон бўлиб юрган афиналик мусулмонлар, ниҳоят биринчи масжидга етишадиган бўлдилар.

Батафсил...

Морган Фриман: “Азон дунёдаги энг гўзал садоларнинг биридир!”

Морган Фриман: “Азон дунёдаги энг гўзал садоларнинг биридир!”


Машҳур голливуд актёри Морган Фриман: “Мусулмонларни ибодатга чорлаш услуби – дунёдаги энг гўзал садоларнинг биридир”, дея таъриф берган. У бу сўзларини ўзининг “Дин тарихи” номли кўрсатувида айтган.

Батафсил...

Трампнинг нафратомуз сўзлари америкалик аёлни Исломга ундади

Трампнинг нафратомуз сўзлари америкалик аёлни Исломга ундади

Дональд Трамп АҚШнинг навбатдаги президенти этиб сайланган куни америкалик Лайза Шанклин (Lisa Shanklin) деган аёл Фейсбукдаги саҳифасида бу одамнинг нафратомуз сўзлари уни Исломни қабул қилишга ундаганини маълум қилди.

Батафсил...

Каъба ҳақида 7 ноёб маълумот

Каъба ҳақида 7 ноёб маълумот


1) Тарихчиларнинг маълумотларига қараганда, Каъба ўз тарихи давомида 12 маротаба қайта қурилган. Охирги таъмирлаш ишлари 1996 йилда ўтказилиб, ҳожилар назаридан бутунлай беркитилган.


2) Кисва, яъни каъбапўшнинг ранги йиллар давомида бир неча маротаба ўзгарган. Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбани оқ яманий матога ўраганлар. Кейинчалик турли даврларда халифалар яшил, қизил ва оқ матолардан фойдаланганлар. Каъба аббосийлар халифалиги давридан бошлаб қора рангли кисва билан ўрала бошлаган.


3) Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг даврида Каъба тўғри тўртбурчак шаклида бўлган. Ҳозирги шакли Исломгача қурайшликлар томонидан қайта қурилган. Каъбанинг олд кисмида жойлашган ярим доира шаклидаги девор билан ўралган ҳудуд «ҳатим» деб номланиб, у Каъбанинг илк пойдевори ҳисобланади. Бу қисм қайта қурилиш натижасида бўшаб қолган жой ҳисобланади.


4) Машҳур Ҳажарул асвад – «қора тош» бир неча парчаларга бўлинган. Унинг саккизта бўлаги  махсус қолипга тўпланган.  Бу қолип илк бор Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу томонидан ўрнатилган.

5) Бану Шайба қавми 15 асрдан буён Каъбанинг калитини сақлаш хизматини адо этиб келмокда. Бу ваколат Исломдан аввал ҳам шу қавм аъзоларида бўлган.


6) Маълум вақтгача Каъба барча хоҳловчилар учун очик бўлган. Каъбанинг ичига кириш нафақат Қурайш зодагонларига, балки оддий ҳожиларга хам мумкин бўлган. Йилдан-йилга зиёратчи ҳожиларни сони кўпайиб, натижада қадимий ибодатхонанинг бузилиш хавфи пайдо бўлганлиги сабабли Каъбани ёпиб қўйишга мажбур бўлинган.

 


7) ХХ асрнинг бошларида Маккада қаттиқ сел келган. Махсус зовур иншоотлари бўлмагани сабабли зиёратчилар сузиб тавоф қилишган.

Манба: islam-today.ru

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш