Мусулмонлар бўлмаса, дунё қандай бўлар эди?

Мусулмонлар бўлмаса, дунё қандай бўлар эди?

Мусулмонлар бўлмаса, дунё қандай бўлар эди?

Ҳозирги кунда исламофобия бутун дунёга тарқалиб кетгани ҳеч кимга сир эмас. Сурия ҳукумати эса нечанчи марта Пальмирани яна қўлдан бой берди. Энди ИШИД бу қадимий шаҳарни умуман ер билан яксон қилиб ташласа керак. Ҳа, оқу қорани ажратмай, мусулмонларни кўргани кўзим йўқ дейиш осон. Айниқса, насроний мамлакатда яшаб, дунёни фақат телевизор орқали кўраётган бўлсангиз.

Лекин аслида мусулмонлар умуман йўқ бўлса, бу дунё қай аҳволда бўлиши мумкин эди? Бу саволга энг қойилмақом жавобни Tumblrдан топиб олдик. Lifter уни русчага таржима қилган экан, биз ҳам таржима қила қолдик…

Мусулмонлар бўлмаса, дунёда
қаҳва,
фотокамера,
экспериментал физика,
шахмат,
совун,
шампунь,
атир,
суғориш иншоотлари,
қишлоқ хўжалигидаги инқилоб,
ички ёнув мотори,
клапан ва поршенлар,
кодли қулфлар,
меъморчиликдаги инновациялар,
хусусан,
готик черковлар,
юмалоқ миноралар,
гумбазлар,
жарроҳлик асбоб-ускуналари,
оғриқ қолдирувчи воситалар,
шамол тегирмонлар,
патқаламлар (пероли ручкалар),
алгебра ва тригонометрия,
замонавий криптология,
биллур идишлар,
гиламлар,
ландшафт дизайни,
истироҳат боғлари,
университетлар,
замонавий оптика,
тиш чўтка,
компас,
газланган ичимликлар,
Брайль ёзуви (кўзи ожизлар учун),
косметика,
ҳуснихат,
шиша,
қоғоз… бўлмас эди.

Дунё тарихида ёруғликнинг хоссаларини, инсоннинг кўриш механизмини илк бор тушунтириб берган инсон мусулмон бўлган экан. Ана шу кашфиёт туфайли фотоаппарат ихтиро қилинган.
Самолётни ака-ука Райтлар ихтиро қилишган дейишади. Аммо улардан минг йил аввал, 852 йилда мусулмонлар илк бор самолёт ясашга уринишган. Бу икки ихтиронинг кашфиётчиси мусулмон олим Жобир ибн Хайёндир. Дунё афкор оммаси бу инсонни замонавий кимё илмига асос солган киши сифатида танийди. Мавҳум, «сирли» алхимияни замонавий илмга – моддаларни ўрганувчи химия фанига айлантирган инсон ҳам ана шу киши бўладилар. У зот дунёда биринчи марта инсоният учун дистилляция, фильтрация, оксидланиш, буғланиш каби ҳодисаларни кашф қилиб, изоҳлаб берганлар. Олтингугурт ва азот кислота ҳақидаги билимларни ҳам дунёга шу инсон тақдим қилганлар.
Яна бир мусулмон олими – ал-Жазарий робототехниканинг асосчиси ҳисобланади.
Генрих V яшаган қалъанинг меъмори ҳам мусулмон бўлган. Шу инсон бўлмаса, европанинг меъморчилиги қай аҳволда бўлар эди, тасаввур қилиш қийин.
Женнер ва Пастер мусулмон бўлишган. Улар дунёда биринчи бўлиб эмлашнинг фойдасини тушуниб етишган ўз мижозларини эмлай бошлашган. Улар туфайли дунё ўлатдек даҳшатли касалликни енгишга муваффақ бўлган. Ғарбликлар уни даволаш усулини турклардан ўрганиб олишган.
Бугунги кунда кўздаг катаракта касаллигини даволашда ишлатиладиган ичи ғовак игналарни ҳам биринчи бор мусулмонлар кашф қилишган.
Мусулмонлар бўлмаса, сиз бу мақолани ўқиётган компьютер ёки телефонлар ҳам бўлмас эди: биринчидан, алгебра ва тригонометриянинг асосчилари мусулмонлардир, чунки бу фанлар Европада Шарқдан 300 йил кейин пайдо бўлган. Иккинчидан, Стив Жобснинг отаси суриялик мусулмон эди.
Ернинг юмалоқлигини ҳам илк бор мусулмонлар кашф қилишган, Галилейдан 500 йил аввал. Қайси Галилей дейсизми? Насронийлар Ернинг юмалоқлигини кашф қилгани учун гулханда ёқиб юборган Галилей бор-ку, ана ўша.

Бу рўйхатни ҳали анча давом эттирсак бўларди…
Лекин аслида шунинг ўзи ҳам етарли. Айтмоқчимизки, агар дунёда мусулмонлар бўлмаса, террористлар ҳам бўлмас эди деб ўйлаб юрган бўлсангиз, кўпроқ китоб ўқинг. Ислом динида бўлган ҳар бир одамни террордек даҳшатли жиноятда айблаш Андерс Брейвикнинг жиноятида ёки қора танлиларни фақатгина қора бўлгани учун ёппасига отиб ташлаган америкалик полициячиларнинг жиноятида сизларни, оқ танлиларни айблашнинг худди ўзидир.
Дунёда бир ярим миллиард мусулмон яшайди. Уларнинг ҳар бири ҳам худди сиз билан биздек одамлар. Улар ҳам тинч-хотиржам яшашни, бола-чақа боқишни, бахтли ҳаёт кечиришни истайди. Худди Сизга ўхшаб.

back to top