Пайғамбаримиз масжидлари олдидаги террористик ҳуруж

Пайғамбаримиз масжидлари олдидаги террористик ҳуруж

Сўнгги вақтларда Исломга очиқчасига душман бўлганлардан ҳам кўра, ақлдан озган ёки ўзини жуда ақлли деб ҳисобловчи золимлар ўзларининг таборо ларзага солувчи жиноятлари билан иблисни ҳам ортда қолдириб Ислом ва Жиҳодни бадном қилишларини давом этмоқдалар.

Улар оддий одамларга қарши, уларнинг орасида мусулмонлар ҳам бўлишини билиб турган ҳолда Брюссел аэропортида террористик хуружни амалга оширдилар ва шу билан тўхтаб қолганлари йўқ. Бундан сўнг улар мусулмон мамлакатининг аэропортида портлаш ва отишмалар қилиб, жуда кўп мусулмонларни ўлдириб юбордилар. Шиаларнинг оммавий йиғиладиган жойларидаги террор ҳуружлари ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Аксар олимларнинг оддий шиаларни ўлдириш мумкин эмаслиги ҳақидаги гаплар ҳам ҳавода қолиб кетди. Шиалар ифторлик қилаётганларидаги ҳуружларчи, бу Ислом устунларининг бирига бўлган бўлган хурматсизлик эмасми?

Бироқ, кеча булар ўзларидан ҳам ошиб тушишди, яъни улар ўзларининг ким эканини яна бир бор кўрсатиб қўйишди. Рамазон ойининг сўнгги кунларида пайғамбаримиз  саллоллоҳу алайҳи васаллам масжидлари ёнида худкушлик амалиётини амалга оширишди. Эҳтимол, бундай ишни ўзини мусулмон деган одам қилмаслигига шубҳа қиладиганлар ҳам топилиб қолар. Афсуслар бўлсин, уларга (такфирчиларга) кўра мумкин экан, чунки ўша хуружда ўлганларнинг барчаси саудиялик "муртад" полициячи ва харбийлар экан (4 одам ўлган, 10 таси жароҳат олган, уларнинг тўрттасининг аҳволи оғир). Уларга кўра, ўзлари кофир деб эълон қилганларни ҳар қандай жойда бўлса ҳам ўлдиришлари мумкин экан.

Бугун уларнинг бу қарашлари ва услублари ҳеч кимни ҳайратга солмайдиган ҳолатга келган. Хатто пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вас саллам масжидларининг олди ҳам бу такфирчиларни қон тўкиш ва мўминларни қўрқитишдан тўхтатиб қола олмади. Ахир, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким Мадина аҳлини қўрқитса, унга Аллоҳнинг, фаришталарининг, барча одамларнинг лаънати бўлсин", деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса, “Мадина Айр (тоғи)дан то Савр (тоғи)гача бўлган оралиқда ҳарамдир. Бас, кимки у ерда бирорта янги иш – бидъат (фисқу фасод) қилса ёки бидъатчи бўлиб жойлашиб олса, (яшириниб юрса), унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами одамларнинг лаънати бўлсин! Ундан қиёмат кунигача фарзи (ёки тавбаси) ҳам, нафли (ёки каффорати) ҳам қабул бўлмайди", дейилган. 

Инша Аллоҳ, ҳадислардаги улар ҳақида айтилган барча нарса амалга ошади. Бироқ, гувоҳ бўлганимиздек, уларнинг ақлсизлиги ҳамда Исломга, мусулмонларга бўлган нафратлари шу даражага етдики, улардан ҳамма нарсани кутиш мумкин экани ойдин бўлди. Ундайларга Аллоҳнинг, фаришталарининг, барча одамларнинг лаънати бўлсин!

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Юқорига