Ҳиндистондаги иккита қишлоқнинг аҳолиси ёппасига мусулмон бўлди

Ҳиндистондаги иккита қишлоқнинг аҳолиси ёппасига мусулмон бўлди

Ҳиндистондаги иккита қишлоқнинг аҳолиси ёппасига мусулмон бўлди

Ҳиндистондаги Пажангкаалимеду ҳамда Нагапалли деган иккита қишлоқнинг аҳолиси ёппасига калимаи шаҳодатни айтиб, Ислом динини қабул қилди. «ИсламДаг» сайтининг хабар беришича, 250 та оила Аллоҳнинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динига кириб, Исломдан баҳраманд бўлган.

Ушбу икки қишлоқнинг аҳолиси далийлар деб аталувчи, энг қуйи табақа ҳисобланувчи тоифага мансуб бўлиб, индуистлар орасида доимий таъқиб остида яшаб келган. Бу янги мусулмонлар Исломни мамлакатда ирқий, миллий ва диний камситишларга чек қўйишнинг ягона йўли деб ҳисобламоқдалар. Аллоҳ таоло барча мўминлар қатори Ўзининг динига янги қадам қўйган бу бандаларини ҳам Ўз паноҳида асраб, икки дунё саодатига мушарраф қилсин.

Юқорига