Путин: Ислом ва террор сўзлари биргаликда ишлатилмаслиги керак

Путин: Ислом ва террор сўзлари биргаликда ишлатилмаслиги керак

Путин: Ислом ва террор сўзлари биргаликда ишлатилмаслиги керак

Россия Федерацияси президенти В.В.Путин Москва шаҳрида бўлиб ўтган катта матбуот анжуманида Ислом динига ва мусулмонларга терроризм билан боғлиқ атамаларни тақаштиришга ўз муносабатини билдирди.
Залда ўтирган бир журналистнинг «Ислом давлати» (яъни ИШИД) деган атамани ошкора ишлатмаслик ҳақидаги таклифига жавобан

РФ президенти шундай деди: «Сизларга бирон нарсани тақиқлаб бўлармиди? Менимча, бунинг фойдаси йўқ. Ваҳоланки, мен «ислом» сўзини «террор» сўзи билан бирга ишлатмасликни афзал кўраман. Бу ерда сиз ҳақсиз». «Бизнес-онлайн» интернет-газетасининг таъкидлашича, Владимир Путин қўшимча қилиб, террорнинг на Исломга, на бирор давлатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган.

Манба: islam-today.ru

Юқорига