Мусулмонлар мавлид шарафига автобус ҳақини зиммаларига олишди

Мусулмонлар мавлид шарафига автобус ҳақини зиммаларига олишди

Мусулмонлар мавлид шарафига автобус ҳақини зиммаларига олишди

Саратов вилоятининг Балашов шаҳрида Рабиъул аввал ойи ҳамда мавлиди шарифга бағишланган ҳар йилги хайрия тадбирлари ўтказилди: шу ерда истиқомат қилувчи мусулмонлар жамоат транспортининг бир кунлик харажатини ўз зиммаларига олишди. Натижада байрам куни жамоат транспорти бутун шаҳар аҳолиси учун бепул бўлди.

Бу йилги тадбир 20 декабрь куни ўтказилди. Имом-муҳтасиб Илёс Юнкин раҳбарлигидаги шаҳар мусулмонлар жамоаси 5 ва 18-сонли автобус йўналишларининг бир кунлик харажатини қоплаб беришди. Ҳар бир автобуснинг салонига «Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлиди шарифлари муносабати билан бугун бепул хизмат кўрсатилади» деган махсус байрам лавҳалари жойлаштириб чиқилди. Имомнинг айтишича, ушбу хайрия тадбиридан мақсад Балашов шаҳри аҳолисига сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламни эслатиш ва уларга хурсандчилик бахш этишдир.
Келгусида ҳам асосий исломий байрамлар – Ийдул Фитр ва Ийдул Қурбон кунларида ҳам шаҳар аҳолисига шу каби ҳадялар ташкил қилиб туриш режалаштирилган, дейилади вилоят мусулмонлари диний идорасининг сайтида.

Юқорига