Сурияда ўқ отиш тўхтатилгани ҳақида эълон қилинди

Сурияда ўқ отиш тўхтатилгани ҳақида эълон қилинди

Сурияда ўқ отиш тўхтатилгани ҳақида эълон қилинди

Россия ва Туркия 30 декабрдан бошлаб Сурияда ўқ отиш тўхтатилганини маълум қилди. Бу келишувга Суриядаги 7 та қуролли мухолифат гуруҳлари ҳам қўшилган. Улар орасида "Аҳроруш-Шом" ва "Жайшул-Ислом” гуруҳлари ҳам бор. “Ишид” ва “Жайш ан-Нусра” гуруҳлари бу келишувдан мустасно.

Америка бу келишувда иштирок этмади. Мутаҳасисларнинг такидлашича энди Сурияда тинчлик ўрнатилишига умид қилса бўлади. Чунки, бир томондан бу келишувда Америка ҳукуматининг иштирок этмагани бўлса, иккинчи томондан Россиянинг Суриядаги баъзи қуролли гуруҳларга нисбатан мавқеини кескин ўзгартирганидир.
"Аҳроруш-Шом" ва "Жайшул-Ислом" гуруҳлар террорчи гуруҳлар ҳисобланиб келган, Россия ҳозирда ушбу гуруҳларни мухолифат аъзолари сифатида кўрмоқда.

Юқорига