Мусулмонлар ва насоролар – ибодатхоналар ҳимояси учун

Мусулмонлар ва насоролар – ибодатхоналар ҳимояси учун

Мусулмонлар ва насоролар – ибодатхоналар ҳимояси учун

Камерунда мусулмон ва насоролар барчага намуна бўлгувчи мисли кўрилмаган бирдамликни намоён этишди. Гап шундаки, ушбу икки дин эътиқодида бўлганлар “огоҳлик гуруҳлари” деб номланувчи гуруҳларни тузишиб, ушбу гуруҳларнинг аъзолари мамлакат шаҳар ва қишлоқларида масжидлар ва черковларнинг ён-атрофида бўлаётган ҳодисаларни кузатиб туришади.

“Огоҳлик гуруҳ”ларининг асосий вазифаси – у ёки бу ибодатхоналарга уюштирилиши мумкин бўлган ҳужумлар ҳақида ўз вақтида полицияга хабар етказишдан иборатдир.
Буни қарангки, жума кунлари насоролар мусулмонларнинг масжидлари олдида посбонлик қилишади. Якшанба кунлари эса мусулмонлар насороларнинг якшанбалик ибодатларини тинч ва осуда ўтишини таъминлашади.

Манба: islam-today

Юқорига