Келишув санаси маълум қилинди

Келишув санаси маълум қилинди

Келишув санаси маълум қилинди

Туркия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Мевлуд Чавушўғли Қозоғистон пойтахти Остонадаги Сурия бўйича музокаралар 23 январ куни ўтказилишини маълум қилди, дея хабар қилади “Блумберг” агентлиги.
9-10 январь кунлари Россиялик мутахассислар Туркияга музокараларга тайёргарлик кўриш учун етиб келишлари ҳам хабар қилинди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Остонада музокараларни ўтказиш таклифини билдирган эди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Путин ва Эрдўған билан телефон орқали боғланиб, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашини ва Остонада бундай музокаралар ўтказишга барча шароитларни яратиб беришини маълум қилди.

Юқорига