Финляндиялик депутат мусулмонларни ҳақорат қилгани учун жарима тўлади

Финляндиялик депутат мусулмонларни ҳақорат қилгани учун жарима тўлади

Финляндиялик депутат мусулмонларни ҳақорат қилгани учун жарима тўлади

«Асл финлар» миллатчи фракциясининг Финляндия парламентидаги депутати Теуво Хаккарайнен миллатлараро низо қўзғашда айбдор деб топилиб, 1160 евро жарима тўлашга ҳукм қилинди.
Июль ойида Ниццадаги терактдан кейин бу одам Фейсбукдаги ўз саҳифасида

«Ҳамма мусулмонлар ҳам террорчи эмас, лекин ҳамма террорчилар мусулмонлардир» деб ёзиб, Финляндиядан ҳамма мусулмонларни ҳайдашни талаб қилган эди. Суднинг ҳукмига кўра, ижтимоий тармоқдаги бу гаплар Ислом эътиқодидаги одамларни қоралайди, уларни мамлакатдан чиқариб юбориш талаби эса аҳолининг маълум қисми учун таҳдид уйғотади, деб ёзади Лента.ру

Манба: Ислам-ревью

Юқорига