Мьянмада мусулмон роҳинжаларни хўрлаган полициячилар қамоққа олинди

Мьянмада мусулмон роҳинжаларни хўрлаган полициячилар қамоққа олинди

Мьянмада мусулмон роҳинжаларни хўрлаган полициячилар қамоққа олинди

Шанба куни ижтимоий тармоқларда Мьянма ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мусулмон роҳинжа элати вакилларига нисбатан қилинган шафқатсизлик суратга олинган видеолавҳалар пайдо бўлган эди. Мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги қишлоқлардан бирида олинган бу суратлар тарқалгач,

бу ёвузликни содир қилган бир нечта полициячи қамоққа олинди, деб хабар қилади Euronews. Ўтган йилнинг октябрь ойида ҳукумат чегарада жойлашган, роҳинжалар яшайдиган Ракхайн штатига қўшинлар киритиб, буни учта чегара постига қилинган ҳужумга жавоб деб даъво қилган эди. Шундан буён 50 мингдан ортиқ мусулмонлар қатағондан қўшни Бангладеш мамлакатига қочиб қутулган.
БМТнинг маълумотларига кўра, роҳинжа халқи дунёда энг кўп таъқиб қилинаётган элат бўлиб қолмоқда.

Манба: Исламдаг

Юқорига