Японлар Қуръон тиловатидан ҳайратга тушишди

Японлар Қуръон тиловатидан ҳайратга тушишди

Японлар Қуръон тиловатидан ҳайратга тушишди

Қуръони Карим оятларининг қорининг тилидан таралаётган мўъжизакор, улуғвор, салобатли оҳанглари ҳеч кимни лоқайд қолдирмайди… Бу илоҳий садо сайёрамизнинг барча минтақаларида янграб, инсон қалбининг энг тубига қадар етиб боради. Бир машҳур созанда араб мамлакатларидан бирига саёҳат қилиб, биринчи марта Қуръон тиловатини эшитиб қолади. Ўз касбининг етук мутахассиси бўлган бу созанда Қуръони Каримнинг мукаммал қироатидан шу қадар таъсирланадики, шу заҳоти иймонга келади.

Muslimjapan.com (Япония мусулмонлари) сайтининг асосчилари бу мамлакат аҳолиси ўртасида ўзига хос тажриба ўтказиб кўришди. Улар йўловчиларни тўхтатиб, Қуръони Карим тиловатини эшитиб кўришни, сўнг ўз таассуротларини айтиб беришни илтимос қилишди. Видеолавҳадан кўриниб турибдики, Қуръони Карим тиловати ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Қуйидаги линкни босиб лавҳани кўриб, Каломуллоҳ тиловати уларга қандай таъсир қилганига бир эътибор беринг.

 

{youtube}Xkf2gj-47wg{/youtube}

Юқорига