Исломнинг нуфузи ортмоқда

Исломнинг нуфузи ортмоқда

Америкадаги «Био» тадқиқот марказининг ҳисоботига кўра, мусулмонлар сони дунё аҳолисининг ўсишига нисбатан жуда тез суръатда кўпайиб бормоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 2070 йилга бориб Ислом дини дунёнинг энг катта ва буюк динига айланади.

Британиянинг «Телеграф» газетаси берган хабарга кўра, 2010-2050 йиллар давомида мусулмонларнинг сони 73% кўпаяр экан. Бу муддат ичида насронийларнинг сони эса 35% ошар экан.

Марказнинг баёнотига кўра, яқин йиллар ичида насронийлик дини Исломдан кейинги дунёнинг иккинчи энг катта динига айланади.

Ҳисоботлар шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда мусулмонлар Европа аҳолисининг 10% қисмини ташкил қилади. Шунингдек, бугунги кунда ҳар бир мусулмон аёлга  3,1 та фарзанд тўғри келса, ҳар бир насроний аёлга 2,7 фарзанд тўғри келар экан. 2050 йилга бориб, дунёдаги барча мусулмонларнинг сони 2,76 миллиардга етар экан. Ўша йилга келиб, мусулмонлардан бошқа халқларнинг ўсиш суръати жами 16,4% дан 13.2% га камаяр экан.

Олиб борилган тадқиқотларга кўра, келажакда мусулмонлар куч-қудрат жиҳатидан ҳам бошқаларга нисбатан анча юқори натижани кўрсатади. Чунки мусулмонларнинг ўртача ҳисобда 34% қисмини 15 ёшга етмаганлар ташкил қилади. Бошқаларда эса бу кўрсаткич 27% га тенгдир.

 

Юқорига