Индонезия мусулмонлари ҳамжамияти Голландияда масжид қуради.

Индонезия мусулмонлари ҳамжамияти Голландияда масжид қуради.

Амстердамдаги Европа мусулмонлари ёшлар иттифоқи таркибидаги Индонезия мусулмонлари  сотиб олинган бинони тез орада масжид ва Индонезия маданият марказига айлантирилади.

Бинода бир нечта хона мавжуд бўлиб улар масжид, ўқув синфлар- мадраса, семинарлар ўтказишга мўлжалланган кабинет ва заллардан иборат.  Мусулмонлар уни "Ал Ихлос" деб номлашни ният қилганлар. Индонезиянинг дин ишлари бўйича вазири Луқмон Ҳаким Сайфиддин масжидни очилишида ёрдам беради. Айтиб ўтиш лозимки Голландияда кўплаб  Индонезияликлар истиқомат қилади. Ташкилотчилар ватандошларини масжид қурилишида кўмаклашишга даъват этдилар.

«Амстердам ва унинг атрофидаги Индонезиялик мусулмонлар бу кунни сабрсизлик билан кутган эди ва анчадан бери маданий ва диний тадбирлар ўтказиш учун ўз биноларига эга бўлишни истаган эдилар»- дейди Европа  мусулмонлари ёшлар иттифоқининг асосчиси. Ушбу ташаббус бошқа миллатдаги мусулмонларни ҳам рухлантирди ва яқин орада совуқ иқлимли Амстердамни яна бир шинамгина масжид безатиб туради.

 

Манба: umma.news

Юқорига