БМТ Бош котиби араб етакчиларига Куръони Каримни ўқиб берди

БМТ Бош котиби араб етакчиларига Куръони Каримни ўқиб берди

Бугун (29-март куни) Иорданияда Араб давлатлари Лигасининг 28 - саммити очилди. Унга 16 давлат раҳбарлари етиб келди. Нутқ билан чиққан БМТ Бош котиби Гуттереш ўз маърузасида аргумент сифатида Куръон матнидан фойдаланганлиги қатнашчилар учун кутилмаган ҳодиса бўлди.

Қочқинлар масаласига келганда БМТ Бош котиби Тавба сурасининг 6 оятини келтирди «Агар мушриклардан биронтаси сендан ҳимоя сўраса, уни ҳимоянгга ол, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу улар билмайдиган қавм бўлганлари учундир». Шу тариқа у Олий саммит қатнашчиларига муҳтож бўлганларга динидан катъий назар рахим -шавкатли бўлишни Аллоҳ амр қилганлигини эслатиб ўтди. Араб давлатлар Лигаси ўз ичига 21 давлат ва Фаластинни  озод этиш ташкилотини қамраб олади. Ташкилотнинг штаб-квартираси Қохирада жойлашгандир.

Юқорига