Грузиядаги масжидларни Азарбайжон газ билан бепул таъминланади

Грузиядаги масжидларни Азарбайжон газ билан бепул таъминланади

Грузия мусулмонлари идораси раиси Ҳожи Рамин Игидовни хабар қилишича, SOCARнинг Грузия вакиллиги билан Грузия мусулмонлари бошқармаси ўртасидаги Грузиядаги масжидларни Азарбайжон гази билан бепул таъминлаш тўғрисидаги келишуви  2017 йилдан кучга киради.

Мусулмонлар идораси раисини таъкидлашича ўтган йилга қадар ушбу дастур ёрдамидан Грузиядаги 20 та масжид фойдаланган эди. Жорий йилдан эса рўйхатга яна 19 масжид қўшилади. Шунда SOCAR томонидан жами 39 масжид Азарбайжоннинг бепул гази билан таъминланади.

 

Юқорига