Лондон мусулмонлари мудхиш жиноят қурбонлари учун, бир кунда 37 минг фунт йиғдилар

Лондон мусулмонлари мудхиш жиноят қурбонлари учун, бир кунда 37 минг фунт йиғдилар

Telegraph хабар беришича, Лондон мусулмонлари жамоларидан бири, мудхиш жиноят қурбонлари ва уларнинг оилалари учун, бир кунда 37 минг фунт йиғдилар. 

 Чоршанба куни сйёхлар орасида машхур бўлган Вестминстер кўприги устида  мудхиш жиноят содир  бўлди. Кўприкда харакатланаётган машина пиёдалар йўлакчасига чиқиб бир нечта одамни босиб кетди, шундан сўнг у парламент биноси томон йўналди ва у полиция томонидан тўхтатиб қолинди. Жиноятчи полициячини пичоқлади, натижада полициячи кегинроқ вафот этди. Жиноятчи 52 ёшли британиялик Халид Масуд бошқа полициячи томонидан отиб ташланди. Охириги хабарларга кўра жиноят натижасида 4 киши халок бўлди ва 10та давлатдан келган 50 киши турли тан жарохатлари олди.  “ Мусулмонлар лондон учун бирлашдилар” акцияси сайи харакати натижасида йиғилган маблағ жабр кўрганлар оилаларига етказилади.  Ташкилотчининг такидлашича, йиғилган маблағ полиция ёрдамида етказилади.

Юқорига