Англия Прмьер-лига клублари қочқинларни қўллаб- қувватладилар

Англия Прмьер-лига клублари қочқинларни қўллаб- қувватладилар

Amnesty international ташкилотининг сайтида ҳабар берилишича келаётган дам олиш кунларда бошланадиган «Футбол олқишлайди» номли қочқинларни қўллаб қувватлаш тадбирига йигирматадан ортиқ клублар қўшилишди, уларнинг ичида «Лестер сити», «Эвертон», «Саутгемптон»  ва «Брентфорд» каби грандлар ҳам бор.

Ташаббусга Премьер-лига, Англия футбол лигаси ва Англиянинг аёллар Суперлигасининг бир қатор клублари қўшилди.

Тадбир Иккинчи жахон уришидан бери қочқинларнинг футбол ривожига қўшган хиссасига бағишланган.

Апрел ойининг охирлари бежиз танланмаган - роппа роса 80 йил аввал фуқаролар урушига ғарк бўлган Испаниядан қочқин болалар Буюк Британияга етиб келганлар Кейинчалик уларнинг кўпчилиги «Саутгемптон», «Ковентри сити», «Вулверхэмптон Уондерс», «Брентфорд», «Норвич Сити», «Колчестер Юнайтед» ва «Кембридж Юнайтед»ларнинг профессионал футболчилар қаторига кирган.

«Шу йиллар мобайнида қочқинлар миллионлаб инсонларнинг севимли  ўйинга муҳим хисса кўшганлар ва шунча клублар шуни тан олганидан биз мамнунмиз. Спорт уюшмалари қочқинлар улар учун нотаниш бўлган жамиятга кўшилиши, уларга ўзаро хурмат ва бир бирини тушунишда асосий ролни ўйнаши керак», - дейди Буюк Британидаги Amnesty international директори Кейт Аллен.

Мухлислари қўллаб-қувватлаган холда Премьр-лиганинг ўтган йилдаги чемпиони «Лестер сити» у ёрдам бераётган қочқинлар ва бошпанага мухтожлар учун ўйин ташкил қилган.

Мусобақа 22 апрелда бўлиб ўтди. Бундан ташқари клублар кўмагида қочқинлар холатига ва гуминитар инқирозлар сабабларига бағишланган ўқув дарслари ташкил этилган.

Ўтган йили «Лестер» кўп марта қочқинларни қабул қилган, жумладан, Жанубий Осиядан ҳамда охирги фуқаролар урушидан қочиб ўз давлатини тарк этган Сурияликларни.

Юқорига