Рим Папаси Азҳари шариф раҳбари билан учрашади

Рим Папаси Азҳари шариф раҳбари билан учрашади

Шу кунларда Рим Папаси Франциск насронийларнинг диний байрами куни қибтийларнинг черковларига уюштирилган терактлардан сўнг фавқулодда ҳолатда турган Мисрга ташриф буюради.

Понтифик Мисрдаги 250 000 католикларни руҳан қўллаб-қувватлайди ҳамда мамлакат президенти Абдулфаттоҳ Сисий билан учрашади.
Шунингдек, Франциск Азҳари шариф университетининг имоми шайх Аҳмад Тоййиб билан ҳамда қибтий насронийлар пешвоси Тавадрос II билан ҳам учрашади, деб хабар беради New York Times.
«Бу Ислом билан мулоқот, Азҳари шариф шайхи билан учрашув учун жуда муҳим сафардир», – дейди Папанинг бўлғуси сафардаги ҳамроҳи кардинал Леонардо Сандри.

Юқорига