Каъбаи Муаззама узра ноёб ҳодиса

Каъбаи Муаззама узра ноёб ҳодиса

Каъбаи Муаззама узра ноёб ҳодиса

Кеча, Рамазон ойининг биринчи кунида Маккаи Мукаррама осмонидан ноёб табиат ҳодисаси кузатилади. Кеча қуёш Каъбанинг қоқ тепасидан, тик устидан ўтди. Миср астрономия ва геофизика илмий-тадқиқот институти олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, бу ҳодиса маҳаллий вақт билан 12:18 да, пешин намози вақти киришидан аввал юз берган.

Қуёш тиккага келган пайтда Каъбанинг сояси мутлақо йўқолади, мана шу лаҳзада сайёрамизнинг исталган нуқтасида турган одам қуёшга қараса, айнан қиблага қараган бўлади. Бу ноёб ҳодиса бир йилда икки марта – 27 май ҳамда 15 июл кунлари кузатилади. Бу йилги ҳолат Рамазон ойининг илк кунига, Рамазонда ўқилган илк пешин намози вақтига тўғри келди.

Манба: Islam-today

Юқорига