Бельгияда мусулмонлар ва яҳудийлар ҳалол гўшт учун курашмоқда

Бельгияда мусулмонлар ва яҳудийлар ҳалол гўшт учун курашмоқда

Бельгияда мусулмонлар ва яҳудийлар ҳалол гўшт учун курашмоқда

Бельгиянинг француз тилида сўзлашувчи Валлония вилоятида ҳайвонларни анъанавий сўйишнинг тақиқланиши мамлакатдаги мусулмонлар ҳамда яҳудийларнинг кескин норозилигига учради. Бунинг сабаби шуки, янги қоидага кўра, ҳайвонлар электр токи билан ўлдирилиб, кейин бўлакларга ажратилиши керак эди, бу эса мусулмонлар ва яҳудийлар учун мутлақо тўғри келмайди.

Мазкур қарор шу йил 1 июнда кучга кириши керак бўлиб, унда 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар диний урф-одатлар учун истисно қилинган. Мусулмон ва яҳудийлар ушбу истиснодан бироз муддат фойдаланиб туришлари мумкин, бироқ муддат тугагач, муаммолар яна кучаяди.

Шунинг учун мамлакатдаги мусулмон ва яҳудий ташкилотлари Бельгия ва умумевропа суд органлари томонидан бу қарорнинг бекор қилиниши учун курашмоқчи эканини маълум қилишди.

Жумладан, Бельгия мусулмонлари қўмитаси раиси Салоҳ Ечалаоли ҳамда Бельгия бош раввини Альберт Гуигуи тегишли баёнот бериб, бундай тақиқ ушбу икки диний жамоалар учун ҳақиқий мусибат эканини айтди.

Бельгиядаги ушбу икки дин раҳбарлари мамлакат ҳукуматидан, жумладан, Валлония вилояти раҳбариятидан жониворларни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан ҳам, мусулмон ва яҳудийларнинг ҳуқуқини муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан ҳам мақбул бўлган қарор қабул қилишга чақирмоқда.

Юқорига