Кёльнда универсал масжид очилди

Кёльнда универсал масжид очилди

Кёльнда Марказий масжид очилди. (DITIB - Zentralmoschee Köln, Merkez - Cami). Ушбу масжид маданий марказ билан бирлашган бўлиб, мусулмонлар ва насронийлар маданияти ўртасидаги кўприк вазифасини бажармоқда.

Масжид майдони 4500 квадрат метр бўлиб, 2 мингдан 4 мингача одамни сиғдира олади. Ушбу ислом мажмуасида ресторан, ибодат хонаси, кутубхона, музей ҳамда ислом маданият маркази мавжуд. Унинг қурилишига 40 миллион доллар ажратилган эди. Лойиҳа спонсорлари Туркия диний ишлар бўйича давлат бошқармаси ( Diyanet İşleri Türk) филиали ҳамда банк кредитлари ва 884та мусулмонлар ассоциациялари томонидан ажратилган маблағлар бўлди.
Масжид усмонийлар архитектура услубида қурилган. Гумбазлари шишали ва иккита 55 метрлик миноралари мавжуд. Ушбу лойиҳа архитектори мутахассислиги черковлар қурилиши билан боғлиқ бўлган Пауль Бёрмдир. Ғоя бўйича масжид деворлари ҳам шишадан қурилган, бу меҳмонлар назарида меҳмондўстлик ва очиқкўнгиллик муҳитини яратишга ёрдам беради.
Ундан ташқари мажмуанинг ресторани, дўконлари ва даҳлизлар барча дин вакиллари учун бирдек хизмат қилади. Марказий масжид нафақат Германия балки бутун Европа бўйича энг катта ва замонавий масжидга айланди.

Юқорига