Лондон ёнғинидан юзлаб инсонлар Рамазон туфайли омон қолдилар

Лондон ёнғинидан юзлаб инсонлар Рамазон туфайли омон қолдилар

Жуда катта ёнғин юзага келган кўп қаватли уйда яшовчи одамларга биринчи бўлиб мусулмонлар ёрдамга шошдилар.

Гап шундаки, 24 қаватли уй ёниши, мусулмонларнинг сахарлик вақтига тўғри келди. Кўплаб мусулмонлар уйнинг хонадонлари эшикларини ухлаб ётган эгаларни уйғотиш мақсадида тақиллата бошладилар. Arab News ҳабар беришича, айнан рўза тутаётган мусулмонлар бино йўлаклари тутунга тўлган бир пайт юзлаб аҳолининг қутқарилишига сабаб бўлдилар. «Рамазон кўп инсонларнинг жонини сақлаб қолди. Мусулмонлар шунчаки сахарликка тайёргарлик кўраётган эдилар. Бу эса уларни ва теварак атрофда яшовчи барча аҳолини омон қолишига сабаб бўлди», - деб шу уйда истиқомат қилувчилардан бири айтиб ўтди. «Бизнинг туманда юзлаб миллат вакиллари яшайди. Барчамиз ахиллик ва бирдамликда яшаб келмоқдамиз. Статистика бўйича бизнинг туманда жиноятлар сони ҳам Лондоннинг бошқа туманларидан кўп эмас. Ҳозир юзлаб одамлар кўчада қолганда ҳам хавфсизлигимиздан қўрқмаймиз, чунки бу ерда ҳамма бир бирини яхши танийди», - деб Рашида исмли аёл Sky Newsга берган интервьюсида таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлишлари ва жароҳат олишларига (6 ва 70дан ортиқ инсон), ёнғин юзага келган кўп қаватли уйда ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси мавжуд бўлмагани сабаб бўлди.

Юқорига