Мусулмон олимлар Қатарга қарши колиция харакатларини қораладилар

Мусулмон олимлар Қатарга қарши колиция харакатларини қораладилар

Бутун дунё мусулмон олимлари бирлашмаси Қатарга қарши қамал (блокада) ўрнатиш каби араб коалицияси томонидан қабул қилинган қарорни қоралади.

Бирлашма бош котиби Али Муҳиддин Қорадағий томонидан имзоланган аризада қуйидагилар келтирилди: «...инқироз билан биргаликда юзага келган тарғибот мусулмон умматлар ҳуқуқларини поймол қилишдир. Форс кўрфази биродарлик давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг узулишидир».

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Қатарга қарши коалицияси нафақат унинг Қатар раҳбарияти мисолидаги сиёсий оппонентлари балки айрим ижтимоий ва информацион тузилмаларга ҳам таъсир ўтказди. Шундай қилиб, қатор давлатлардан Қатарликлар сургун қилинди, жумладан, ушбу давлатлар фуқароларига турмушга чиққан аёллар ҳам. Ҳолат шу даражага бордики, БААда таҳсил олаётган Сомалиалик қори Исмоил Умар Матарни, Сомали Қатар билан алоқани узмаганлиги учунгина давлатдан чиқариб юбордилар. Ачинарлиси шуки, ушбу харакатлар муқаддас Рамазон ойида амалга оширилмоқда!

Бундан ташқари, бирлашма қатор атоқли олимларнинг террорчилар рўйхатига киритилишини қоралади. Аризада: «Биз бирлашма раиси Юсуф Қарзовий, шайх Али Саллаби ва бошқа кўплаб дин арбоблари ҳамда жамоатчилик фикри вакиллари ҳеч қандай далил исботларсиз, биргина терроризмни қўллаб - қувватлаш ҳақидаги тасдиқлар асосида террорчилар рўйхатига киритилишларини қоралаймиз».

Хулоса қилиб доктор Али Қорадоғий мусулмон олимлари номидан Қатарга қарши коалицияси давлатлари раҳбарларига юзланди: «Биз сизларни ушбу муқаддас Рамазон ойида Қатарга нисбатан қилинган қамални бекор қилишга ва давлатлараро биродарлик муносабатларини тиклашга чорлаймиз».

Юқорига