Қатар инқирози атрофидаги тинчликпарварлик харакатлари

Қатар инқирози атрофидаги тинчликпарварлик харакатлари

Қатор мамлакатлар Қатар ва араб давлатлари коалицияси ўртасидаги можарони тўхтатишга урунмоқдалар.

Ана шу тинчликпарвар мақсад билан Покистон Бош вазири Наваз Шариф ушбу можарони бошлаган Саудия Арабистонига ташриф буюрди. У Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абулазиз билан учрашди, улар ушбу низони ҳал этиш юзасидан суҳбат ўтказдилар.

Ташриф арафасида Покистон парламентининг қуйи палатаси Қатар инқирози билан боғлиқ «чуқур ҳавотирини» намоён этди ва низо қатнашчиларини вазминроқ бўлишга ҳамда можарони ўзаро суҳбат орқали ҳал этишга чорлади. Шу билан бирга Покистон ТИВи, ушбу давлат Туркия сингари Қатарга харбийларини ювормоқчи эканлиги ҳақидаги миш-мишларни инкор этди. Кўриниб турибдики, ҳозирча Покистон нейтрал - яраштирув позициясини ушлаб турибди.

Иордания ўз навбатида нейтрал - кутиш позициясини сақламоқда.  Иордания қироли Абдулло II шу кунларда бошқарув тизими Қатарга қарши позиция эгаллаган Мисрга ташриф буюрди. Сўнг Қатарнинг норасмий лоббистларидан бири  Қувайтга ҳам йўл олди. У ерда Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ билан ушбу низони тўхтатиш имкониятлари ҳақида суҳбат олиб боришди.

Ва ниҳоят Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ҳам Қатар можаросини музокаралар ёрдамида дарҳол ҳал этишга чорлади. ТИВ раҳбари Борис Жонсон ушбу мақсадда томонлар билан музокаралар эълон қилди.

Айтиб ўтиш жоизки, юқорида қайд этилган Қатар можаросини бартараф этишга урунаётган (ёки ўзларини шундай қилиб кўрсатаётган) давлатлар тарихда худди шундай позицияда ёндашаётган Буюк Британия билан яқин алоқада бўлганлар. Баъзи бир конспирологлар таъкидлашича, Қатарга нисбатан урилган «зарба» Вашингтон тарафидан Британия манфаатларига қарши уюштирилган қадам бўлиши мумкин.

back to top