Америкалик яҳудийлар мусулмонларни ифторга таклиф қилдилар

Америкалик яҳудийлар мусулмонларни ифторга таклиф қилдилар

Американинг Сент - Луис шаҳрида истиқомат қилувчи мусулмонлар яҳудийлар жамоаси томонидан ифторликка таклиф этилдилар. Шундай қилиб яқин кунларда мусулмонлар канисада ифторлик қилишлари режалаштирилди.

CBS Local нашриёти ҳабарларига кўра, яҳудийлар жамоат маркази мусулмонларни яҳудийлар ва мусулмонлар учун бирдек ҳалол ҳисобланган «кошер» таомларидан ҳамжихатлик ва ҳамдўстлик рамзи сифатида тановул қилишга таклиф қилди.
Канисада ўтказиладиган ифторлик зиёфатига юзга яқин мусулмонлар ташриф буюришлари режалаштирилмоқда. «Биз мусулмон қўшниларимиз билан кўп йиллар давомида жуда яхши муносабатдамиз. Ҳамдўстлигимиз қийинчиликларда намоён бўлиб келмоқда. Мисол қилиб айтадиган бўлсак, яҳудийлар мозорларидан бири вандаллар томонидан вайрон этилганида мусулмонлар жамоаси бизга уни тиклашга ёрдам берган эди», - дейди Сент - Луис яҳудийлар ташкилоти вакили Элисса Бэмфорд.

Юқорига