Дубайда чиқиндиларни озиқ - овқатга алмаштириш мумкин

Дубайда чиқиндиларни озиқ - овқатга алмаштириш мумкин

Дубай янгиликлари: Амирликнинг муниципалитети ушбу Рамазон ойида акция уюштирди, унга кўра Al Twar 3 туманидаги Emirates Cooperative Society супермаркетига кириб қайта ишлаш мумкин бўлган чиқиндиларни «озиқ - овқат купони»га алмаштириш имконияти мавжуд.

Департамент вакиллари қайта ишлаш мумкин бўлган ( пластик ва алюмин банкалар каби) чиқиндиларни купонларга алмаштириб олиш мумкин, купонлар эвазига озиқ - овқат ва шарбатлар тўлдирилган халта (пакет)лар тарқатилади деб таъкидладилар.

Ушбу акцияда Alpha Emirates ва Al Ghurair Foods каби хусусий компанияларида ҳам иштирок этиш иштиёқи пайдо бўлди.

Юқорига