Сингапур закот тизими

Сингапур закот тизими

Сингапурда мусулмонлар кўпчилик эмас. Улар аҳолининг 15 фоизинигина ташкил этади. Аммо бу давлатда закот тизими юксак даражада пухта ўйланган, жуда мукаммал равишда йўлга қўйилган бўлиб, унда закотга ҳақдор камбағални закот берувчи бойга айлантириш кўзда тутилган.

Сингапурда иш закот олувчининг оилавий ҳолатини ўрганишдан бошланади. Оила закотга ҳақдор деб топилса, исломий ташкилотлар бу оила учун ойлик маош тайинлайди, фарзандларининг ўқиши билан боғлиқ тўловлар ва бошқа харажатларини тўлаб туради. Шу билан бирга оила бошлиғини бирор тижорат йўналишида ўқишга жойлаб, касб-ҳунар ўрганишига ёрдам берилади, кейин эса тижоратини юргазиб олиши учун уларга дастмоя – фоизсиз дастлабки сармоя ҳам ажратилади. Икки йилдан сўнг бу оила закотга ҳақдорлар рўйхатидан чиқиб, олинган қарзларини тижоратдан тушган фойда ҳисобидан бўлиб-бўлиб қайтара бошлайди. Шу тариқа бир оила ўз бизнесига эга бўлиб, муҳтожликдан қутулади, ҳатто ўзи ҳам бошқаларга закот бера оладиган даражага етади.


Манбалар асосида Фозилжон Абдуқаюм тайёрлади.

back to top