ИШИД ўз сафдошларига «жаннат билетлари»ни тарқатмоқда

ИШИД ўз сафдошларига «жаннат билетлари»ни тарқатмоқда

Найнаво маҳаллий агентлиги берган хабарга кўра, ИШИД ташкилоти Найнавонинг ғарбий қисмида жойлашган Тал Афар тумани бўйлаб барча масжидларда жума намози ва хутбасини бекор қилган ҳамда ўз аъзоларига жаннатга кириш имконини берувчи йўлланма тарқатган.

Маҳаллий газетада қайд қилинишича, бундай қарор Тал Афар туманидаги ИШИДнинг уч йиллик фаолиятидаги илк бор кузатилмоқда. «Бу қарорнинг ортида нима тургани бизга маълум эмас», дейди мухбирлардан бири.

Номини ошкор қилишни истамаган манбанинг хабар беришича, ИШИД ташкилоти ўз аъзоларига жанговар тўқнашувларда ҳалок бўлган тақдирда жаннатга кириш ва ҳурларга эга бўлиш «имконини берувчи» кичик қоғоз шаклидаги билетларни тарқатган.

 

Манба: asianewslb

back to top