Калкутта мусулмонларининг эҳтироми

Калкутта мусулмонларининг эҳтироми

Ҳиндистонда мусулмон ҳамжамияти саъйи ҳаракатлари билан ажойиб тарзда яҳудийлар маданий ва диний мероси сақланиб келинмокда.

Иброний қиз Митана Александр 1975 йилда Калкутта шаҳридаги қизларнинг яҳудий мактабини тарк этаётганда, у сўнгги яҳудий ўқувчи бўлган. Қолган қизлар мусулмон оилалардан эди. Мактаб битта ўқувчи учун ётоқхонани ва унинг комендантини таъминлаши оғирлик қилганлиги боис Митана бошқа мактабга ўтишга мажбур бўлди.
Шунга қарамай, Калкуттадаги яҳудий мактаб ўз фаолиятини тўхтатмади. Ҳозирги пайтда унда 1400 нафар қиз таҳсил олади, улардан 1200 нафари муслималардир, деб CNN'га таянган ҳолда IslamNews ҳабар берди. Ўқитувчиларнинг аксарияти мусулмонлардан иборат. Мактабнинг номи, дарвозадаги Довуд юлдузи ва деворларда осилган яҳудий пешволарнинг расмларларини ҳисобга олмаганда мактабда яҳудийликдан асар ҳам қолмаган. У ерда эркаклар бўлмагани учун муслималар дарсга келгач, мактаб формасини киядилар, қайтаётиб, яна ҳижобини киядилар.
Калкутта мусулмонлари нафақат яҳудий мактаб кўринишини сақлаб қолишган, балки шаҳардаги канисалар тўғрисида ҳам ғамхўрлик қилишмоқда. Мавжуд бўлган учта яҳудийларнинг эҳромлари мусулмонлар қарамоғида.Улар канисаларда кузатувчилик ва маъмурлик қилишмоқда.

back to top