Ғайридинларни Исломни қабул қилишга нима ундамоқда?

Ғайридинларни Исломни қабул қилишга нима ундамоқда?

Бирлашган Араб Амирликларида яшаб келаётган чет элликлар ҳаёт тарзи уларни Ислом динига етаклашини айтиб ўтдилар.

Ҳиндистонлик ўтмишда Анита бўлган, ҳозир эса Ҳамида исмли аёл 2013 йили ислом динини қабул қилди ва насроний турмуш ўртоғини ҳам мусулмон бўлишга чорлади. Чунки Ислом қонунлари бўйича муслима аёл ғайридин эркак билан никоҳда бўлиши мумкин эмас.
«Мен 1999 йилдан буён БААда яшаб келмоқдаман, масжидлардан келаётган азон товушини хуш кўрар эдим. Мен доимий равишда черковга қатнар эдим, бир куни биринчи қаторлардан жой олиш учун хар доимгидан ҳам эртароқ уйдан чиқдим, аммо машиналар турар жойида жой топа олмай маърузанинг бошини ўтказиб юбордим. Кеч қолганлигимдан хафа бўлиб олдинроқ уйга қайтдим», - деб Khaleej Times аёлнинг сўзларини келтирди.
Ушбу воқеадан сўнг аёлда черковга қатнаш иштиёқи сўнди. Кунлардан бир кун аёл мусулмон ҳамкасби билан биргаликда масжидга борди, у ерда унга Ислом дини ҳақида тушунча бердилар. Шундан сўнг Анита ислом динини қабул қилди, исмини эса Ҳамидага ўзгартирди, ва унинг қарашларига қаршилик қилган турмуш ўртоғи билан ажрашди.
Умар 2014 йилда ислом динини қабул қилди, илгари у индуист бўлган эди. БААда яшаётган пайтида Қуръон, Инжил ва будда китобларини икки йил давомида ўқиб ўрганиб чиқиб, мусулмон бўлишга қарор қилди.
Асли Украиналик Амирликларда яшаб келаётган аёл, мусулмон давлатга кўчиб борганида мусулмонлар тақвосидан, уларнинг динга бўлган хурматлари ва маъсулиятларидан хайратга тушган эди. Бу ҳолат уни Дубай диний идораси орқали ислом динини қабул қилишига сабаб бўлди.

back to top