Ғазо аҳолиси Аллоҳ каломида хузур топмоқда

Ғазо аҳолиси Аллоҳ каломида  хузур топмоқда

Йиллар давомида харбий тажовуз ва қамалдан аъзоб чекаётган Ғазо аҳолиси ҳаёт мазмуни ҳамда хузур - халоватни дин ва Аллоҳнинг каломи - Қуръони Каримда топмоқдалар.

«Бирон нарса дейишдан аввал Қуръондан маслаҳат оламан, - дейди Хан Юнисдаги Жафар масдидида талаба қизлар билан ўтирган 48 ёшли Қуръон тиловати бўйича муаллима Карима Абу Шахма. - Бирон бир жойга боришим керак бўлса, Қуръонни ўрганибгина уйдан чиқаман. Ўзимни ёмон ҳис қилганимда ҳам Қуръонни ўқиб таскин топаман».

Абу Шахма кунини Қуръон билан бошлаб, Қуръон билан тугатади. Кўзи ожиз муслима 5 йил ичида Брайл алифбосида Қуръонни ўқиб, 6236 оятни ёдлаб олди ва ҳозирда шарафли ҳафиза унвонига сазовор бўлди.

Al Jazeera ҳабар беришича, оятларни доимо ёдда тутиш учун Карима Абу Шахма хар куни 600 бетли китобнинг чорагини қайта ўқиб чиқади.

«Мен ҳеч қачон кучли бўлмаганман, ҳеч ким мени жиддий қабул қилмас эди, аммо Қуръонни ёдлаб олганимдан сўнг мен кўзи ожизни хурмат қила бошладилар. Қуръон мени кучимдир. У доимо бизга мураббий бўлиб келади, мақсадларимизга эришишимиз учун бизга куч бағишлайди», - дейди муаллима.

Қуръони Каримни тўлиқ ўрганиш учун ҳафизлик дарсларига қатновчи Ғазо аҳолисининг сони тобора ортиб бормоқда. Иймон фаластинликларга ҳаёт машаққатларига бардош бериш ва порлоқ келажакдан умид узмасликда ёрдам беради.

Юқорига