11 ёшли Убай "Чегарасиз математика-2017" номли халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритди

11 ёшли Убай "Чегарасиз математика-2017" номли халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритди

Муҳтарам қори биродаримиз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажиднинг ўғиллари Убай Яҳёев яқинда бўлиб ўтган Болгариянинг Несебр шаҳрида "Чегарасиз математика-2017" номли математика бўйича халқаро олимпиаданинг финал босқичида қатнашди. Убай Ҳусайнхон ўғли 11 мамлакатдан келган 1200 кучли математик орасида ўз ёш босқичи бўйича биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлди.


Ўн бир ёшли, Тошкентдаги "Эрудит" хусусий мактабида таҳсил олаётган Убай саккиз ёшида Қуръони каримни мукаммал ёдлаган ҳофизи Каломуллоҳ.

Рус, инглиз ва француз тилларини жуда яхши билади.

Юқорига