БМТда Мьянмадаги воқеаларни “этник тозалаш”нинг намунаси сифатида баҳолашди

БМТда Мьянмадаги воқеаларни “этник тозалаш”нинг намунаси сифатида баҳолашди

Мьянмадаги роҳинжаларга боғлиқ аҳвол “этник тозалаш”нинг намунасидир, деди БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий қўмондони Зайд Раъд ал Ҳусайн.

“Мьянма инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ўрганишга қаршилик кўрсатаётгани учун, вазиятни тўлиқ баҳолаш мумкин эмас, аммо у этник тозалашнинг ёрқин мисолидир”, – деди у душанба куни БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашининг 36-сессияси очилишида.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича масъули ўтган йилиёқ Мьянмадаги роҳинжа мусулмонларининг инсоний ҳуқуқлари топталишини “агар Халқаро суд қарор берса, инсониятга қарши жиноят деб баҳоланиши мумкин”, – деган эди.
У Мьянма ҳукуматини роҳинжалар яшайдиган ҳудудда ҳарбий амалиётларни тўхтатишга ва “улар ўзлари ўз уйларини ёқиб, қишлоқларини вайрон қиляпти” деган ёлғонлар тўқишни бас қилишга чақирди.

Юқорига