Қирол Салмон: Ислом мамлакатлари билимларни уйғотишлари керак

Қирол Салмон: Ислом мамлакатлари билимларни уйғотишлари керак

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Сауднинг айтишича, “Ислом оламида фан, технологиялар, инновациялар ва модернизация” шиори остида ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити Исломнинг эзгу қадриятлари ҳамда ИҲТнинг низомида келтирилган принципларга мос келади.

Ушбу низомда илм-фаннинг аҳамияти алоҳида таъкидлаб кўрсатилган.

Якшанба куни саммитнинг очилишида қиролнинг номидан сўзга чиққан Саудия Арабистони қироллигининг энергетика, саноат ва табиий ресурслар вазири Холид ал-Фалиҳ Ислом мамлакатларига бугунги кундаги муаммоларнинг ортиб бораётгани, билимларни эгаллаш ва уларни тасарруф этиш иқтисодий муваффақиятнинг асосий кафолати бўлиб турган бир шароитда билимларни уйғотиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимлигини таъкидлади.

Билимларни уйғотиш 4 та устунни тақозо қилади, улардан биринчиси инновацияларни ҳамда эркин фикрлашни рағбатлантириш асосида таълимни ривожлантиришдир. Шу тариқа у иқтидорларни излаб топиш ва юзага чиқариш учун платформа вазифасини ўтайди, дея аниқлаштирди фикрини Ал-Фалиҳ.

Иккинчи устун, унинг айтишича, илмий-техник тадқиқотларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг, давлат ёки хусусий секторда бўлишидан қатъи назар, молиялаштирилишини таъминлашдир.

Учинчи устун – шундай интеграциялашган тизим қуриш керакки, ғоялар муаллифлари ўз тадқиқотларининг амалга оширилиши ва иқтисодий фойда келтириши учун қайғурсинлар.

Тўртинчи устун ҳар бир мамлакат ичида, шунингдек, мамлакатлараро ва ИҲТ каби бутунжаҳон ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ва интеграцияни назарда тутади.

Юқорига