Роҳинжа мусулмонларини қўллаб ўтказилган кенг миқёсли акция катта шаҳарни қамраб олди

Роҳинжа мусулмонларини қўллаб ўтказилган кенг миқёсли акция катта шаҳарни қамраб олди

Қарийб йигирмага яқин мусулмон ташкилотлари Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида Мянмадаги мусулмон озчилик бўлган роҳинжаларга нисбатан хунрезликларга қарши кенг миқёсдаги намойиш ўтказдилар.

«Биз Мянмадаги мусулмон роҳинжаларга қарши давом этаётган ваҳшийликлардан жуда хафамиз. Минглаб роҳинжа мусулмонлари, жумладан, болалар полиция ва мамлакат ҳарбийлари томонидан ўлдирилган. Мянма ҳукумати масъулиятни бўйнига олиши керак», – деди мусулмон оқсоқолларидан бири Тоҳа Сиддиқий. Бу ҳақда IslamNews сайти First Post га таяниб маълумот бермоқда.
«Биз Ҳиндистон марказий ҳукуматининг мамлакатдан ноқонуний роҳинжа мигрантларини депортация қилиш қарорини қоралаймиз ва бунинг зудлик билан ман этилишини талаб қиламиз», – қўшимча қилди талабалар ташкилотининг вакили Муҳаммад Нуриддин.
Қайд этиш жоизки, Калкуттадаги оммавий норозилик намойишлари мазкур ҳинд мегаполисини том маънода фалаж қилиб қўйди – унда шаҳарликлар шу даражада фаол иштирок этдилар.

Юқорига