Роҳинжаларга қарши фейклар: ким ёлғон тарғибот олиб боряпти?

Роҳинжаларга қарши фейклар: ким ёлғон тарғибот олиб боряпти?

Мянмадаги роҳинжалар геноциди атрофида бораётган ахборот урушида у ердан келаётган фотолар ва янгиликларнинг салмоқли қисми ёлғон экани кўп гапириляпти.

Ҳа, чиндан ҳам роҳинжалар мавзусида фейклар кўп, аммо бу у ердан фақат ёлғон хабарлар келаётганини англатмайди. Бу ёлғонларни фақат мусулмонлар тўқишяпти ва фақат мусулмонларнинг манфаатлари учун бу иш қилиняпти деб ўйлаш ҳам нотўғридир.

Масалан, шу кунларда қатор ОАВлар фейк фотоларни хабарларига илова қилмоқдалар. Бу суратларда ирим нуқтаи назаридан ҳиндилар роҳинжаларнинг “булғанган” қишлоқларини тозалаш учун ёқиб юборяптилар, буддистлар тарғибот тизими эса бу суратларни бутун дунёга ўз қишлоғини ёқаётган роҳинжалар деб тарқатди.

Шунингдек таъкидлаш жоизки, Роҳинжаларни қутқариш армияси (ARSA) га қарашли исёнчилар зиддиятлар бўлаётган ҳудудга инсонпарварлик ёрдами ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари етиб бориши учун ўз томонларидан жанг ҳаракатларини тўхтатганлари ҳақидаги маълумотни буддистлар тузумининг тарғиботчилари атай эътиборга олмаяпти.

Ахир, нафақат буддист тузум, балки уни халқаро миқёсда қўллаётган Россия ва Хитой ҳам Мянма ҳарбийларининг ишини исёнчиларга қарши кураш деб оқлашга уринишаётганди-ку. Мана, исёнчилар жанг ҳаракатларини тўхтатдилар, ҳудудда аслида нима бўлаётганини халқаро ҳамжамият холис баҳолаши учун атай шундай қилдилар. Лекин геноцидни тўхтатиш ўрнига Мянма режими роҳинжалар қишлоқларини ёқишда, уларнинг тарғибот машинаси эса бу ишни роҳинжалар ўзлари қиляпти деб ёлғон хабар тарқатишда давом этяпти.

Хўш, ўз хатти-ҳаракатларини оқлаш учун фейк саноатидан фойдаланаётган ким экан?

Юқорига