Исроил ҳукумати яҳудий паркини қуриш учун мусулмон қабристонини бузмоқда

Исроил ҳукумати яҳудий паркини қуриш учун мусулмон қабристонини бузмоқда

Қуддуснинг Мусулмон қабристонлари бўйича комиссияси бошлиғи Мустафо Абу Заҳронинг хабар беришича, бугун сионист истилочи ҳукумати шаҳарнинг шарқий қисмидаги Шаҳидлар қабристони номли мусулмон қабристонининг бир қисмини бузиб ташлади.

Унинг сўзларига кўра, мусулмонлар орага аралашгунча бульдозерлар 10 квадрат метр майдондаги қабрларни бузишга улгурган.

Мустафо Абу Заҳро сионистлар шу йўл билан кўнгилочар боғ ва авто тўхташ ҳудуди учун жой ҳозирлаяптилар деди.

Шунингдек аёнки, гап қасос ҳақида, хусусан, марҳумларга нисбатан қасос ҳақида кетмоқда. Ахир, бу қабристонга 1967 йилдаги истилочиларга қарши уруш қурбонлари кўмилган.

Юқорига