Ғазодаги 250 000 ишсизлар Ийд ал-Адҳани байрам қилмадилар

Ғазодаги 250 000 ишсизлар Ийд ал-Адҳани байрам қилмадилар

Ғазо секторидаги 250 000 мингдан ортиқ ишсизлар ўз фарзандларига Ийд ал-Адҳани байрам қилиб бера олмадилар, дея хабар беради Shehab агентлиги.

Расмий статистикага кўра, Ғазодаги ишсизлар сони 250 000 кишидан ошади, камбағаллик даражаси эса 70 фоиздан юқори.

Исроилнинг сўнгги тажовузларидан сўнг уйлари бузилган ёки аввалдан уйсизларнинг аҳволи эса бундан уч баробар ёмонроқдир, дея қўшимча қилади ахборот агентлиги.

Фаластиндаги Касаба уюшмалари бирлашмаси раиси Сами ал-Амассий исроилликлар томонидан Ғазо секторига киритилаётган цемент миқдори талабнинг 20 фоизини ҳам қопламайди. Бу бандлик борасидаги ҳолатга жуда салбий таъсир кўрсатади, чунки қурилишларнинг тўхташи 70 фоиздан ортиқ ишчи кучининг фалажланишига олиб келади. Бунинг устига, унинг айтишича, Исроилинг Ғазога ҳужумлари оқибатида вайрон бўлган уйларнинг шу пайтгача 30 фоиздан сал ортиғигина тикланган, юзлаб корхоналар хомашё йўқлиги ва электр энергияси тақчиллиги туфайли ёпилиб кетган.

Юқорига